2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХИЗМАТ САФАРИ: Наманган вилоятининг юқори кучланишли энергетика объектлари фаолияти ўрганилди
  • 26.06.2026
  • 18

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б.Ҳ.Муродов магистрал электр тармоқлари объектларида олиб борилаётган эксплуатация ва модернизация жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Наманган шаҳрида жойлашган 110/6 кВ кучланишли «Шимолий» ҳамда «Вокзал» подстанцияларида бўлди.

 Хизмат сафари давомида «Шимолий» подстанциясида ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш учун яратилган шароитлар, ўқув синфлари ҳамда замонавий ўқув стендлари кўздан кечирилди.

⚡️ Шундан сўнг 110/6 кВ кучланишли «Вокзал» подстанциясидаги модернизация ва реконструкция жараёнлари билан ҳам танишилди.

⇒ Ташриф давомида лойиҳа ижроси ва бажарилаётган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқлар берилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot