2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Пойтахтдаги энергетика объектлари модернизация қилинмоқда
  • 18.06.2026
  • 31

 “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Юртим» подстанциясида олиб борилаётган модернизация лойиҳаси ҳақида маълумот.

⚡️ Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Юртим» подстанцияси 1964 йилда фойдаланишга топширилган. Мазкур подстанцияда қуввати 2×40 МВА бўлган трансформаторлар ўрнатилган. Бугунги кунда аҳоли ва ишлаб чиқариш объектлари сонининг кўпайиши ҳамда электр энергиясига бўлган талабнинг ортиб бориши натижасида истеъмолчилар сони 48 750 тага етган. Натижада истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлашда юклама билан боғлиқ ўзига хос муаммолар юзага келмоқда эди.

⚡️ Шу сабабдан 2025 йил 22 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 598-сонли қарори 2-иловаси асосида «Юртим» подстанциясида модернизация ишларини амалга ошириш учун етарли маблағ ажратилган. Қарорга мувофиқ буюртмачи этиб “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали ҳамда “Тайёр ҳолда топшириш” шарти билан «Ўзэнерготаъмир» АЖ бош пудратчи этиб белгиланган.

✅ Ушбу қарор доирасида подстанциядаги мавжуд қуввати 2×40 МВА бўлган трансформаторларни қуввати 2×63 МВА бўлган трансформаторларга алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда ҳамда барча электр қурилмалари босқичма-босқич янгиланмоқда.

✅ Модернизация ишлари якунлангач, 48 750 нафар аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг электр таъминоти сифати сезиларли даражада яхшиланади. Шунингдек, 61 МВА қўшимча қувват захираси яратилади, подстанциядаги электр қурилмаларининг ишончли ва барқарор ишлаши таъминланади.



 

✍️ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot