2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.87.9 тўлқинларида энергетика соҳасидаги янгиликлар хусусида радиотингловчиларга ахборот берилди
  • 18.06.2026
  • 9

✍️ «Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Маҳаллий янгиликлар» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, маҳаллийлаштириш ва стандартлаштириш департаменти мутахассиси Казакова Эвелина Решатовна Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, амалга киритилаётган янгиликлар ҳамда энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги ҳақида радиотингловчиларга ахборот берди.

Радиобошловчи — Нигора Абдуллаева.

► YouTube

⚡️ Бугунги кунда Ўзбекистондаги 8,2 миллиондан ортиқ аҳоли абонентларининг асосий истеъмоли совитиш ва иситиш тизимлари ҳамда “кутиш режими”даги техникаларга тўғри келмоқда.

► Кондиционер мисолида оладиган бўлсак, агар ҳар бир хонадон ёз кунларида кондиционер ҳароратини атиги 2 даражага юқорироқ (масалан, 18°С эмас, 24°С) қилиб белгиласа, бу ҳар бир қурилманинг энергия сарфини 15-20 фоизгача камайтиради. Республика миқёсида бу бир кунда ўртача 12-15 миллион кВт⋅соат электр энергияси тежалади, деганидир.

✅ Қолаверса, телевизор, компьютер ва қувватлантиргичларни (зарядка) розеткада қолдириш — “кутиш режими”да ойига ўртача 7-10 кВт⋅соат беҳуда энергия сарфини юзага келтиради. Бутун мамлакат бўйича бу йилига қарийб 800 миллион кВт⋅соатдан ортиқ исрофгарчиликдир. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati