

"Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали «Ўзбекистон», «Ўзгариш», «2А», «Сокин» ва «Повулғон» подстанцияларида жорий таъмирлаш ва эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда
⚙️ Хусусан:
♦ 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида ёнғинга қарши тўсиқларни қизил белгилар билан белгилаш ҳамда эстетик ҳолатни яхшилаш;
♦ 220/110/10 кВ кучланишли «Ўзгариш» подстанциясида эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари;
♦ 220/110/10 кВ кучланишли «Сокин» подстанциясида ОТҚ-110 кВ бўлинмаси Л-7-С-1 ажратгичи жорий таъмирлаш ишлари;
♦ 110/35/6 кВ кучланишли «2А» подстанцияси трансформатор совутиш тизимини кўрикдан ўтказиш ҳамда ҳудудни эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари;
♦ 220/110/10/6 кВ кучланишли «Повулғон» подстанциясида ОТҚ-110 кВ кабель йўлларини зичлаш ишлари бажарилмоқда.
❗️ Ишлар хавфсизлик техникаси талабларига қатъий амал қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.
✅ Мазкур ишлар подстанциянинг ишончлилиги ва барқарор ишлашини янада ошириш билан бирга, ҳудуд истеъмолчиларини сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига
обуна бўлинг https://t.me/FargonaMET_Axborot