

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли Л-Амир-Темур-1 электр узатиш ҳаво тармоғида режа асосида назорат кўриги ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚡️ Мазкур таъмирлаш ишлари электр энергиясини сифатли ва ишончли етказиб беришни таъминлаш, мавжуд ускуналарнинг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ташкил этилди.
Назорат кўриги ва таъмирлаш жараёни давомида устунлар оралиғида шох-шаббалардан тозалаш, болтли уламаларни текшириш, нуқсонли изоляторларни алмаштириш, доимий белгиларини янгилаш, зарур техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ