МҲХС
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармасининг 2020 йил якунлари бўйича сарҳисоби
  • 24.02.2021
  • 568

  2020 йил нафақат Ўзбекистонда балки, бутун дунёда қийин, синовли йил бўлганлиги билан ёдда қолди. Шунга қарамасдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ шунақа оғир ўтган йилда бирор кун ҳам фаолиятини тўхтатмади. Ишлаб чиқариш тизими тўхтовсиз ишлади. Ишчи ва ходимлар иш хақлари ўз вақтида тўланди. Электр энергияни ички ва ташқи бозорга улгуржи олиб сотишни узлуксизлиги таъминланди. Лекин пандемия даврининг оғир асоратлари Жамиятимизнинг ҳам молиявий хўжалик фаолиятига салбий таъсир этмай қолмади.

  Акциядорлик жамиятнинг молиявий натижаларига ташкилот активларининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249 сонли “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарори 9-бандига асосан бозор нархларида қайта нархланиб амортизация харажатларинг кескин ошиб кетиши ҳам ўз сўзини айтди. Буни 2020 йилнинг молиявий хўжалик фаолиятини тасдиқловчи рақамларда кўриш мумкин.

 

       

Кўрсаткичлар номи

Бизнес режа бўйича

Ҳақиқатда

%

1

 Маҳсулотлар сотишдан тушган соф тушум

17 866 924,00

18 022 959,00

100,87

2

 Сотилган маҳсулотлар таннархи

16 445 365,00

17 698 221,00

107,62

3

 Давр харажатлари, шу жумладан;

642 126,00

217 853,00

33,93

4

 Сотиш харажатлари

 

30 365,00

 

5

 Бошқарув харажатлари

 

40 365,00

 

6

 Бошқа операцион харажатлар

502 614,00

147 123,00

29,27

7

 Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари

10 000,00

154 174,00

1541,74

8

 Молиявий фаолиятнинг даромадлари, шу жумладан

 

22 721,00

 

9

 Дивидендлар шаклидаги даромадлар

 

955,00

 

11

 Молиявий фаолият бўйича харажатлар

260 500,00

277 915,00

106,69

14

 Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)

518 933,00

5 866,00

1,13

15

 Фойда солиғи

77 840,00

2 397,00

3,08

16

 Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)

441 093,00

3 468,00

0,79

 

  Бу жадвалдан кўринадики, Жамиятда маҳсулотлар сотишдан тушган ялпи соф тушум ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари кўрсаткичлари бўйича бизнес режа бажарилган. Фақат активларни қайта нархлаш ҳисобидан амортизация харажатлари ва активлар учун тўланадиган мол-мулк солиғининг ошиб кетиши натижасида Жамиятнинг якуний молиявий натижалари кўрсаткичи сезиларли даражада камайиб кетди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>