2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: «Урганч–Хива» автомагистрали лойиҳаси доирасида металл конструкцияли таянч устунлари кўчирилмоқда
  • 27.04.2026
  • 26

Хоразм вилояти ҳудудида барпо этилаётган «Урганч–Хива» автомагистрали лойиҳаси доирасида электр узатиш тармоғида қурилиш-монтаж ишлари бажарилмоқда.

Хусусан, мазкур йўл билан кесишган ҳудудларда  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали балансидаги айрим металл конструкцияли таянч устунларни кўчириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараён электр узатиш тармоқларининг хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, янги йўл инфратузилмасини барпо этиш талабларига мослаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

⚙️ Мутахассислар томонидан барча ишлар белгиланган техник меъёрлар асосида, юқори сифат ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда бажарилмоқда. Автомагистралга туташ металл конструкцияли таянч устунларни кўчириш ишлари олиб бораётган ишчи-ходимларга Филиал касаба уюшмаси томонида иссиқ овқат ташкил қилинмоқда. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/XorazmMET_Axborot