
Ҳурматли ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари, ахборот канали обуначилари!
Мазкур “ИЖТИМОИЙ СЎРОВ—"Ўзбекистон МЭТ" АЖ” деб номланган очиқлик сиёсати бўйича ижтимоий сўров ўтказиш махсус канали “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Мувофиқлик тизими (Комплаенс) хизмати томонидан ташкил этилган бўлиб, Акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтига интеграция қилинган.
⚡️ Ушбу канали орқали Сиз Акциядорлик жамияти томонидан олиб борилаётган очиқлик ва шаффофлик сиёсатига оид масалалар, масалан, ўтказилаётган матбуот анжуманлари ва брифинфглар, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилаётган ҳисоботлар, коррупцияга қаш курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш ва ишчи-ходимларга хавфсиз менат шароити яратилиши борасида амалга оширилаётган ишларни БАҲОЛАБ БОРИШ имкониятига эгасиз.
✅ Марҳамат, обуна бўлинг ва Акциядорлик жамиятимиз фаолиятининг очиқлигини баҳолаб боринг!
► Каналга обуна бўлиш: t.me/ijtimoiysorovuzb
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати