
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишлик «Фарғона» подстанциясида жорий таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоа аъзолари ўртасида дўстона муҳитни шакллантириш ва жисмоний фаолликни оширишдан иборат бўлди.

Аввал хабар берганимиздек, Энергетика вазири маслаҳатчиси Р.О.Раимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруффидаги 110 кВ кучланишли «Асака» подстанциясидаги модернизация ишлари билан ҳам танишиб, янги қурилмаларни ўрнатиш, мавжуд ускуна ва жиҳозларни янгилаш ишлари бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

«Ёшлар» радиоканалининг FM.104.0 тўлқинларида жонли эфирга узатилган дастурда Акциядорлик жамияти матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи У. П. Урунов “Энергетиклар сиҳатгоҳи” дам олиш масканида ўтказилган спорт мусобақаси ҳақида ахборот берди.

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлар" филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли "Л- 527" электр узатиш ҳаво тармоғи режа асосида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонида «Нурафшон», «Қорахитой», «ТГРЭС» подстанцияларида жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 24 февралдаги кўрсатмасига биноан, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ёшлар билан ишлашга бағишланган. Ушбу ташаббус ёш авлодни ҳар томонлама рағбатлантиришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида электр энергетика таъминоти тизимларини ўрганиш мақсадида Энергетика вазири маслаҳатчиси Р.О.Раимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруффидаги 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясида давом этаётган модернизация ишлари билан ҳам танишиб , масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

"Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали «Ўзбекистон», «Ўзгариш», «2А», «Сокин», «Фарғона» подстанцияларида жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали подстанциялар хизмати техник муҳандис ҳамда мутахассислари томонидан 35/10 кВ кучланишли «Ғазғон» подстанциясида режа асосида техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилди.

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида “Электр энергетика соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқарув тизими тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирлари тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш олиб бориш, меҳнат шароитини яхшилаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги «Текстильный» подстанциясида 1-секция шинларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «UzAssets» АЖ ҳамда халқаро консалтинг компанияси — PwC ҳамкорлигида молиявий бошқарувни рақамлаштиришга қаратилган ERP FI IFRS мавзусида онлайн тренинг ўтказилди.

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан электр тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида режа асосидаги техник хизмат кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.

“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10кВ кучланишли «Яккабоғ» подстанциясида 20 МВА қувватли трансформатор ўрнатиш ишлари бажарилди.

“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/6 кВ кучланишли «Шарқ» подстанциясида жорий таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, филиал тасарруфидаги Ховос туманида жойлашган 220 кВ кучланишли Л-ДНС-2-1 ҳаво электр узатиш линиясида навбатдаги режа асосидаги профилактик ишлар амалга оширилди. Хусусан, линияда қушларнинг қўниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида махсус қушлар қўнишига қарши мосламалар (ППЗ) ўрнатилди.

"Тошкент магистрал электр тармоқлар" Ангрен шаҳар гуруҳи мутахасислари томонидан 110 кВ кучланишли «Л-ШАРҚ-2» ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш-созлаш ишлар олиб борилди.

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлар" филиали тасарруфидаги 110 кВ кучланишли "Л- КМЗ-2" тармоғининг ДEНОВ-110 кВ шахобчасида режа асосида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2025 йилда ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати 43 тага етказилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан идоравий ҳужжатларни қабул қилишда очиқликни таъминлаш тамойилига қатъий риоя қилиниши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш механизмлари янада такомиллаштирилди.