2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Спорт мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
  • 12.04.2026
  • 13

“Энергетиклар сиҳатгоҳи” дам олиш масканида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мини футбол бўйича спорт мусобақасининг якуний босқичи ўйинлари бўлиб ўтиб, ғолиб жамоалар аниқланди.

⇒ Мусобақа ғолиблари:

► 1-ўрин — "Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали мини футбол жамоаси;

► 2-ўрин —  "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мини футбол жамоаси;

► 3-ўрин — "Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали мини футбол жамоаси. 

Ғолиб жамоа аъзолари кўксига медаллар тақилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди. Мусобақа гўлиблари замонавий смартфон соҳиби бўлишди. 

“Бошқарув раиси кубоги” соврин нишонини ёш энергетиклар Сурхондарё вилоятига олиб кетишди. 

Навбатдаги кубок, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров таклифи билан,  жорий йил куз ойларида Термиз шаҳрида ўтказиладиган бўлди. 

Шу билан бирга, барча мусобақа иштирокчи жамоаларига китоблар тўплами тақдим этилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati