2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Маҳалла фаоллари иштирокида электр хўжалиги объектлари "муҳофаза зонаси" талаблари муҳокама этилди
  • 09.04.2026
  • 14

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1050-сонли қарори талабларига мувофиқ, электр узатиш ҳаво тармоқларининг "муҳофаза зона"ларида ноқонуний бино ва иншоотлар қурилишининг олдини олиш ҳамда электр хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 2026 йил 8 апрель куни  Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, «Нефтчи» маҳалла фуқаролари йиғинида "Қашқадарё МЭТ" филиали, Қарши шаҳри кадастир палатаси, Қарши шаҳар давлат солиқ инспекциясининг раҳбар мутахассислари ҳамда маҳалла еттилиги билан биргаликда 110 кВ кучланишли Марказий-1 ва Марказий-2 электр узатиш ҳаво тармоқлари ўтган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида "муҳофаза зоналари"да қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқлангани, электр тармоқларининг хавфсизлик талабларига риоя қилиш зарурлиги, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш ва амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat 

❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ 

https://t.me/QashqadaryoMET