

Кўпчиликка маълумки, бугун, 9 апрель — буюк бобокалонимиз, улуғ саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллуд топган кун.
✍️ Бундан 690 йил илгари Ўзбекистон заминида туғилиб вояга етган жаҳонгир дунё тарихида ўчмас из қолдирди, буюк давлат барпо этиб, уни илм-маърифат, меъморчилик марказига айлантирди.
✔️ Амир Темур ибн Амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati