

"Жиззах магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Саноат-1» подстанцияси электр қурилмаларида профилактика ишлари амалга оширилди. Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.
⚡️ Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ