2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 110/35 кВ кучланишли энергетика объектлари ходимлари учун бирламчи йўриқномалар ўтказилди
  • 30.03.2026
  • 14

2024 йил 7 августдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-939-сон “Электр энергетика тўғрисида”ги Қонуни, 2022 йил 18 октябрдаги ВМ-608-сон “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда ВМ-609-сон “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари асосида:

⚡️ “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали балансига қабул қилинган 110/35 кВ кучланишли подстанция ходимлари бирламчи йўриқномалар ўтказилди.

⚙️ Йўриқномалар давомида ходимларга техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда электр қурилмаларидан тўғри фойдаланиш бўйича зарур тушунчалар берилди.

⇒ Мазкур тадбирлар ишлаб чиқариш жараёнида хавфсизликни таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot