2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 19.03.2026
  • 12

⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ: “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали директори лавозими.

ТАЛАБЛАР:

♦ Энергетика соҳасида олий техник (муҳандис-электрик) маълумотлии; Энергетика йўналишидаги раҳбарлик лавозимларда (директор, бош муҳандис, хизмат ёки бўлим бошлиғи) — камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши; 

♦ 220–500 кВ кучланишли магистрал ва 35-110 кВ кучланишли тақсимловчи подстанцияларнинг бир чизиқли схемаларини мукаммал билиши;

♦ 35 /110 /220 /500 кВ кучланишли подстанцияларнинг бирламчи қурилмаларини мукаммал билишии;

♦ Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунини, соҳага оид Президент қарор ва фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорларини мукаммал билиши;

♦ Тизимни ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйча узоқ муддатли режалар туза олиши;

♦ Электр энергиясини узатиш, диспетчерлик бошқаруви ва магистрал тармоқларнинг ишлаш принципларини тушуниши;

♦ 35 /110 /220 /500 кВ кучланишли подстанцияларда авариявий ҳолатларни бартараф этишда тажрибага эга бўлиши лозим.

⚠️ ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР:
◾️Компьютерда ишлашни мукаммал билиши  (Microsoft Office, Exsel, Word, Power Point);
◾️Маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
◾️Давлат тилини мукаммал билиши (ёзма ва оғзаки нутқ) зарур, рус ва инглиз тилларини билиши устунлик беради;
◾️35 /110 /220 /500 кВ кучланишли подстанцияларнинг қурилмаларини ҳамда электр узатиш тармоқларини эксплуатация қилишни мукаммал билиши,
◾️“Электр энергетикаси обеэктларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни билиши;
◾️ Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини билиши;
◾️ “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”ни билиши;
◾️“Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари”ни билиши;
◾️“Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”ни билиши;
◾️Энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши;
◾️35 /110 /220 /500 кВ кучланишли подстанцияларда ва электр узатиш тармоқларидаги авариявий ҳолатларни бертараф этишда тажрибага эга бўлиш.

Номзодлардан ҳужжат қабул қилишнинг якуний вақти: 2026 йил 24 март, соат 12:00 гача.

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz

Суҳбат ўтказиш вақти ва жойи: 2026 йил 25 март куни соат 10:00 да, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.

Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида 

Мурожаат учун: 71-236-66-15. 

Онлайн резюме 

❗️Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati