2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: «Қизилравот» подстанциясида навбатдаги техник хизмат ишлари амалга оширилди
  • 19.03.2026
  • 22

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Қизилравот» подстанциясида режали техник хизмат кўрсатиш ишлари муваффақиятли бажарилди.

⚙️ Хусусан, 110 кВ кучланишли «Сувчи-2» ячейкаси ажраткичларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу ишлар давомида ускуналарнинг техник ҳолати тўлиқ кўздан кечирилиб, зарур эҳтиёт қисмлар соз ҳолатга келтирилди ва ишлаш самарадорлиги оширилди.

✅ Бундай режали профилактик тадбирлар электр таъминотининг ишончлилигини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга барқарор ва сифатли электр энергияси етказиб беришда муҳим аҳамият касб этади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot