

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси ташаббуси билан муборак Рамазон Ҳайити арафасида эҳсон тадбири ўтказилди.
Филиал касаба уюшмаси томонидан ишчи-ходимларга байрамона кайфият улашиш мақсадида зарур уй-рўзғор маҳсулотлари тақдим этилди. Бу каби эзгу ишлар жамоада ўзаро ҳурмат, бирдамлик ва ғамхўрлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Барчангизни кириб келаётган муборак Рамазон Ҳайити билан чин дилдан табриклаймиз! Ҳар бир хонадонга тинчлик, файзу барака ва қувонч ёр бўлсин!
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
https://t.me/SamarqandMET_Axborot