2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Рамазон — меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик ойи
  • 18.02.2026
  • 13

"Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали жамоаси ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Рамазон ойи муносабати билан филиалнинг кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ҳамда нафақадаги ходимлари ҳолидан хабар олинди. Уларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, Рамазон совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Хайрия акцияси давомида нуронийлар ҳамда кўп йиллик самарали меҳнат қилган фахрий устозлар билан самимий суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг соғлиги ва турмуш шароити билан яқиндан танишилди, эзгу тилаклар билдирилди. Уларнинг фидокорона хизматлари эътироф этилиб, бугунги кунда ҳам жамоа эътиборида эканликлари алоҳида таъкидланди.

Бундай хайрли ишлар жамоада ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Рамазон ойининг юксак маънавий қадриятларини кенг тарғиб этишга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot