2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Тошкент шаҳри истеъмолчиларининг электр таъминоятини яхшилаш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда
  • 18.02.2026
  • 22

Бугун, 2026 йил 18 февраль куни соат 07:00 дан 18:00 гача Тошкент вилоятида ҳудудидаги 110 кВ кучланишли Л-19-С ва Л-С-Д электр узатиш ҳаво тармоқлари тезкор бажарилиши лозим бўлган ўрнатиш-созлаш ишини хавфсиз ташкил қилиш учун ўчирилди.

Тошкент шаҳри истеъмолчиларининг электр таъминоятини яхшилаш, ишонлилигини ошириш мақсадида "Ҳалқа" подстанцияси билан "Келес" подстанциясини боғловчи 220 кВ электр узатиш ҳаво тармоғининг 110 кВ тармоқлари билан кесишган қисмида қурилиш-монтаж бригадалари учун хавфсиз меҳнат шароити яратилган ва тармоқлар вақтинча ўчирилган.

Юқорида қайд этилган вақт оралиғида, айниқса электр энергияси истеъмол ҳажми ошганида Тошкент вилояти Зангиота тумани айрим ҳудудлари истеъмолчиларининг электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бу каби қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганда истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари кўрилади ва айни пайтда мазкур ҳудуд истеъмолчиларига электр энергияси барқарор етказиб бериш чоралари кўрилган. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 21:51 режалаштирилган қурилиш-монтаж ишлари муваффақиятли якунланиб, 110 кВ кучланишли Л-19-С ва Л-С-Д электр узатиш ҳаво тармоқлари орқали таъминланган  истеъмолчилар электр таъминоти тикланди. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati