
Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 17:35 да Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 110 кВ кучланишли Л-Орайлиқ электр узатиш ҳаво тармоғининг 68-69-сонли таянч устунлари орасида содир бўлган носозлик айни пайтда мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу линия орқали таъминланган истеъмолчиларнинг айрим қисми бошқа манба орқали таъминланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati