
Навоий вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона фош этилди
Ўзэнергоинспекция Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Конимех туманида "Э. С." хусусий корхонасига қарашли объектнинг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Манба: https://t.me/Uzenergoinspeksiya/9917
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати