

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг Подстанциялар хизмати Норин–Уйчқўрғон бўлаги мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Тўда» подстанциясида режали профилактика ва техник кўрик ишлари олиб борилди.
⚙️ Мазкур тадбир давомида Т-4 трансформатори 10 кВ чиқиш «Б» фазаси ҳамда ВТ-4 35 кВ чиқиш «С» фазасида қизиган контактлар аниқланиб, улар тўлиқ бартараф этилди. Шундан сўнг, ускуналарнинг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида зарур синов ишлари ўтказилди.
⚡️ Ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида авария ҳолатларининг олдини олиш, электр таъминотининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ошириш мақсад қилинган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!