2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Тармоқ илмий-техник кенгаши
Акциядорлик жамиятида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди
  • 02.02.2026
  • 142

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ ходимларининг касбий билим-кўникмаларини ошириш, уларни хорижий тажриба билан таништириш ҳамда замонавий билим ва инновацион ёндашувларни ўзлаштириш мақсадида 2026 йил 12 январдан 31 январга қадар Акциядорлик жамиятнинг 30 нафар мутахассиси ҳамда Тошкент давлат Техника университетининг 4 нафар профессор-ўқитувчлариси учун Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан “Рақамли подстанцияларда ҳимоя ва бошқарув тизимларини ишга тушириш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш” мавзуси бўйича малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди.

✔️ Ўқув жараёнида иштирокчилар замонавий рақамли подстанцияларнинг афзалликлари, асосий қурилмалари, электр ускуналари, РҲА қурилмалари билан ишлаш, оптик толали алоқа орқали сигнал алмашиш ҳамда “PCS Studio” дастури ёрдамида НР туридаги РҲА терминалларини созлаш бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар.

Мазкур малака ошириш ўқув курслари натижасида Акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подстанцияларни модернизация қилиш, уларни рақамли подстанцияларга айлантириш ҳамда янги рақамли подстанцияларни қуриш жараёнлари учун малакали мутахассислар тайёрланди.

⚡️ Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ходимлар рақамли подстанциялар ишга туширилганда ўрнатилган РҲА қурилмаларини эксплуатация қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш, носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлдилар. Бу эса Акциядорлик жамияти фаолиятида ишончлилик, хавфсизлик ва самарадорликнинг ошишига хизмат қилади.

Малака ошириш курсида иштирок этган мутахассисларга белгиланган тартибда сертификатлар топширилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati