2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: Истеъмолчиларга 110 кВ Л-Зомин линияси орқали кучланиш берилди
  • 13.01.2026
  • 7

Бугун соат 15:18 да "ДНС-2" подстанциясидан чиқувчи Л-110 ДНС-3-1 электр узатиш тармоғи 40 МВт қувват билан  (ҳимоя тизими ишлаши оқибатида) авариявий ўчди.

Бунинг натижасида Зарбдор, Зомин, Янгиобод туманларининг айрим ҳудудларидаги аҳоли хонадонлари ҳамда кичик ишлаб чиқариш объектлари электр таъминотида узилишлар кузатилди. Айни пайтда ўчиш сабаблари аниқланмоқда.

Носозлик тез фурсатда бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланади.

Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Соат 15:57 да Л-ДНС-3-1 электр узатиш тармоғи орқали таъминланган истеъмолчиларга 110 кВ Л-Зомин линияси орқали кучланиш берилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati