2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: Мурожаатнома: халқ фаровонлиги йўлидаги аниқ марралар
  • 13.01.2026
  • 11

Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси мамлакатимиз ҳаётидаги сиёсий-иқтисодий воқеа сифатида тарихга кирмоқда.

Энергетика инфратузилмасидаги ислоҳотлар ҳам иқтисодий ўсишнинг муҳим пойдеворларидан бири бўлди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг 85 миллиард киловатт-соатга етказилиши саноат ва хизматлар соҳасидаги ўсиб бораётган талабни қоплаш имконини берди. Агар бу қувватлар яратилмаганида иқтисодиёт ҳажмини икки баробар ошириш ҳақида гапиришнинг ўзи мушкул бўларди.

Сув таъминоти ва ирригация инфратузилмасидаги ислоҳотлар эса аҳоли ҳаётининг сифати билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Мурожаатномада келтирилган 715 минг кишининг хонадонига биринчи марта тоза ичимлик сув кириб боргани, яна миллионлаб одамнинг сув таъминоти яхшилангани ижтимоий фаровонлик ошганини кўрсатади. Бу омиллар ҳам иқтисодий фаолликка бевосита таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, инфратузилма сиёсатининг янги жиҳати сифатида бюджет маблағларини маҳалла ва туман даражасида лойиҳавий асосда тақсимлаш механизмини алоҳида қайд этиш лозим. Бу ёндашув ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий номутаносибликни камайтириш, маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли эҳтиёжларига яқин қарорлар қабул қилиш имконини беради.

Белгилаб берилган инфратузилма ва урбанизация сиёсати иқтисодий ўсишни ҳудудий жиҳатдан мувозанатли таъминлаш, шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги фарқни қисқартириш ҳамда аҳоли учун муносиб яшаш муҳитини яратишга қаратилган. Бу сиёсат янги Ўзбекистон иқтисодий моделида стратегик аҳамиятга эга, келгуси йилларда ўсишнинг барқарор манбаига айланиши шубҳасиз.

▶️ Батафсил 

Мурожаатнома янги Ўзбекистонни даромади ўртадан юқори бўлган, технологик ривожланган, ижтимоий адолатли ва маънавий барқарор давлат сифатида шакллантиришга қаратилган тарихий дастур. Унинг муваффақияти эса фақат давлат органлари ёки парламент эмас, балки бутун халқимиз билан боғлиқ.

Биз бирлашиб ҳаракат қилсак, билим, меҳнат ва масъулиятга таянсак, Мурожаатномада белгиланган улкан марралар, албатта, рўёбга чиқади. Янги Ўзбекистон орзу эмас, биргаликда қурилаётган реал тараққиёт йўли.

Нодир ЖУМАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,

Эркин ГАДОЕВ, Олий Мажлис Сенати қўмита раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, профессор

Манба: https://yuz.uz/ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati