

Энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланган истеъмолчиларга нисабатан чора кўрилмоқда
«Ўзэнергоинспекция» Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича профилактика ва назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Ушбу назорат тадбирларида аниқланган қоидабузарлик ҳолатларига нисбатан чора кўрилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Энергия ресурсларини асраб-авайлаш, улардан тежамкор ва самарали фойдаланиш — барчамизнинг умумий бурчимиздир. Энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш орқали нафақат харажатларни камайтирамиз, балки таъминот барқарорлигини мустаҳкамлашга ҳам муносиб ҳисса қўшамиз.
Унутманг, электр энергиясини беҳуда сарфлаш жавобгарликка сабаб бўлади.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/18807
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати