2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: «Сокин» подстанциясида режа асосида модернизация ишлари бажарилди
  • 17.12.2025
  • 84

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3284-сонли “Магистрал электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш доирасида муҳим техник ишлар муваффақиятли якунланди.

⚙️ Хусусан, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ «Сокин» подстанциясида, ОТҚ-220 кВ қисмида жойлашган 220 кВли Л-СЛ-1 ячейкасидаги Р-ОШ-220 кВ ажратгичи, алоқа конденсатори ҳамда юқори частотали тўсиқлар замонавий ва ишончли янги ускуналарга алмаштирилиб, белгиланган тартибда ишга туширилди.

Амалга оширилган ишлар қуйидагиларга  хизмат қилади:

     ♦   электр энергиясини узатишдаги ишончлилик ва барқарорликни ошириш:

     ♦   авариявий ҳолатларнинг олдини олиш:

     ♦   тақсимловчи тармоқларни барқарор электр энергияси билан  таъминлаш.

Лойиҳа доирасидаги янгиланишлар магистрал электр тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш ва замонавий стандартларга мослаштириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг

https://t.me/FargonaMET_Axborot