2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
«Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда»
“Қамбарота ГЭС-1”: Марказий Осиёни бирлаштирган тарихий «яшил» лойиҳа
  • 13.11.2025
  • 8

#яшил_энергия #якдил_минтақа

“Қамбарота ГЭС-1”: Марказий Осиёни бирлаштирган тарихий «яшил» лойиҳа

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги битим минтақанинг сув-энергетика ресурсларидан биргаликда фойдаланиш амалиётида янги саҳифа очгани қардошларча ҳамкорликнинг ёрқин далилидир.

Тошкент ва Бишкек ўртасида Чашма булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги келишув оқилона муросага мисол бўла олади.

Ўзбекистон ва Тожикистон иштирокида Зарафшон дарёсида Ёвон ва Фондарё ГЭСларини қуриш бўйича ҳамкорлик олдинга силжимоқда, Ўзбекистон, Тожикис­тон ва Қозоғистон ўртасида Баҳри Тожик сув омборини вегетация даврида келишилган тартибда ишлатиш бўйича келишувларга эришилди, – деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

“Қамбарота ГЭС-1” Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Норин дарёсида барпо этиладиган энг йирик энергетика иншоотидир. 

Лойиҳа доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр станцияси ишга туширилади. 

Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. 

Бу нафақат барқарор энергия манбаи, балки минтақавий ҳамжиҳатлик ва иқтисодий ўсиш омили бўлиб хизмат қилади.

“Қамбарота ГЭС-1” нафақат иқтисодий лойиҳа, балки қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятларини очадиган, шунингдек, ҳар учала давлатга сув ресурсларини тўғри бошқариш имконини берадиган уникал «яшил» энергетика лойиҳаси ҳамдир.

 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/18192

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati