2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ: Кўп қаватли уйларда 20 млн кВт∙соат электр энергияси ва 2,8 млн куб метр газ тежалади
  • 31.10.2025
  • 28

#Брифинг

Кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари доирасида 20 миллион кВт электр энергияси ва 2,8 миллион куб метр газ тежалиши кутилмоқда.

✅ Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида республика бўйича 9 812 та кўп квартирали уйда таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Ушбу мақсадлар учун 244 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, уйлардаги том, ертўла, фасад, кириш йўлаклари ҳамда ички муҳандислик тармоқлари таъмирланди.

➖1,5 мингта кодли темир эшик, 14,6 минг кв.м ойнаванд фрамуга ва 70 мингга яқин энергия тежамкор чироқ ўрнатилди. Давлат дастурлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча 4 мингдан ортиқ уйда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

➖Куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш учун зарур материаллар захираси — 207 минг кв.м шифер, 36 минг дона задвижга ва вентил, 145 минг погонометр ва ҳар хил турфдаги қувурлар, 379 тонна қум-туз аралашмаси ва бошқа жиҳозлар тайёрлаб қўйилди.

▶️ Манба

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati