Янгиликлар
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Филиалимиз ишчи-ходимлари “Йилнинг энг яхши...” 5 та номинацияси бўйича эътирофга сазовор бўлишди!» (№5)
  • 13.01.2021
  • 1069

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби

 

   «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий вазифаси бошқа магистрал электр тармоқлари каби — электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан қабул қилиб, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига узатиш, шу билан бирга, қўшни давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари ҳамда магистрал электр тармоқлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш, юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда мавжуд электр қурилма ва жиҳозларини жорий ҳамда мавсумий таъмирлаш, бундан ташқари, тармоқда қурилиш-монтаж ва модернизация-реконструкция ишларида иштирок этишдан иборат.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/1499

 

 Филиалда ўтган 2020 йил давомида электртармоқ хўжалиги объектлари, яъни 500 кВ ли «Ўзбекистон», 220 кВли «Ўзгариш», «Фарғона», «Павулғон», «Сокин» ва 110 кВли «2А» подстанциялари ҳамда умумий узунлиги 585,762 километрни ташкил этган 110–500 кВли электр узатиш линияларига техник хизмат кўрсатилган ҳолда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
 
Жумладан: 2020 йил мобайнида филиал тармоқлари орқали 7 310 928 608 кВт•соат электр энергияси транспортировка қилинди. Электр энергиясини узатиш жараёнидаги технологик сарф 130 597 657 кВт•соатни ёки 1.79 % ташкил қилди.

   Сирасини айтганда, электр қурилмаларни сифатли эксплуатация қилиш олдимиздаги муҳим вазифаларимиздан биридир.  2020 йил мобайнида 110–500 кВли электр узатиш линияларининг 104,62 километр қисмида мукаммал таъмир ишлари бажарилди, бу тасдиқланган режага нисбатан 106,7 фоизни ташкил этади. Жорий таъмир ишлари электр узатиш линияларининг 110,4 километр қисмида бажарилиб, белгиланган режага нисбатан 115,84 фоиз кўрсаткичига эришилди.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/1517

 

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобига харид қилинган замонавий ЛК-70/220 русумидаги полимерли изоляторларидан 160 донаси филиал тасаруффидаги 220 кВ ли электр узатиш линияларида ўрнатилиши ҳисобига жисмонан ва маънан эскирган ПФ ва ПС русумидаги изоляторлар алмаштирилди, бу орқали линияларда электр энергиясини ўтказишдаги мустаҳкамлиги оширилди. Шунингдек, 19 дона металл таянчлар емирилишга қарши бўёқланди.

   Шу билан бир қаторда, 220, 110 ва 35 кВли ўчиргичларнинг 21 донаси мукаммал таъмирланди. Бу тасдиқланган режага нисбатан 110,5 фоизни ташкил этади. 149 дона ўчиргичларда жорий таъмир ишлари бажарилди.

   Бундан ташкари, мавжуд ҳаво компрессорларининг 5 донаси мукаммал ва 7 донаси жорий таъмирланди. 14 дона трансформаторларда жорий таъмирлаш ишлари тасдиқланган режага кўра ташкил этилиб, амалиётлар тўлиқ бажарилди.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/2634

 

   Бино ва иншоотларнинг даврий таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ҳамда эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида 220 кВли «Ўзгариш» подстанциясида, аниқроғи бошқарув пульти биносининг том қисмида профнастил қопламали том ёпиш ишлари бажарилди, бинонинг ташқи фасад қисми таъмирланди. Шунингдек, ЗВН-ЗРУ биносининг том қисми фольгоизол қопламаси билан қопланди ва бино мукаммал таъмирланди.

   500 кВли «Ўзбекистон» подстанциясининг маъмурий ҳамда ёрдамчи биноларнинг ташқи фасад қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 

   220 кВли «Павулғон» ва 110 кВли «2А» подстанцияларида биноларнинг том қисмлари жорий таъмирланди.

   Ходимларга қулай мехнат шароитларини яратиш мақсадида, 220 кВли «Сокин» ва 220 кВли «Павулғон» подстанцияларининг назорат-ўтказиш биноси (пункти) қуриб битказилди.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/3652

 

   Элекр тармоқлари корхоналарида эксплутация ишлари ва бошқа турдаги қурилиш-таъмирлаш ишларни амалга оширишда автотранспорт воситалари ҳамда механизмларнинг муносиб ўрни бор. Жорий йилда филиал тасаруффидаги мавжуд 21 дона махсус автотранспорт ва механизмларни таъмирлаш мақсадида 83,5 млн. сўмлик ишлар бажарилди, транспорт воситалари 48 дона автошина ва 10 дона аккумулятор билан жиҳозланди.

   Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан 356.8 млн. сўмлик 1 дона янги автокўтаргич махсус автомашинаси харид қилинди ва автопарк таркиби янгиланди.

 

   Бир сўз билан айтганда, юқорида қайд этилган ишлар, ўз-ўзидан маълумки, филиалда фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг самарали меҳнатлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Ҳар томонлама етук, билимли мутахассисларни тайёрлаш, уларни мунтазам равишда малакаларини ошириб бориш, филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Филиалда ёш муҳандис-техник ходимларни тайёрлаш борасида «устоз-шогирд» анъаналари асосида ишлар ташкил этилган. 2020 йил мобайнида ходимларнинг билим-савияларини аниқлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида 304 нафар ходимлар билим синовларидан ўтказилди.

   Аварияли ҳолатларнинг олдини олиш ва тезкор бартараф этиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган амалий машғулотлар 36 марта ўтказилганидан ҳам ҳикмат борки, масъулиятли вазифаларни бажарувчи ходимларнинг билим-тажрибаси тез-тез турли машғулотларда синаб-такрорланиб турилиши лозим.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/3771

 

   Бундан ташқари, объектларда келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларини олдини олиш бўйича ходимларнинг тайёргарликларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимларни жалб этган ҳолда ёнғинга қарши 8 марта амалий машғулотлар ўтказдик.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрь санасидаги 3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида магистрал тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг 22 та подстанцияларида амалга оширилаётган модернизация ва реконструкция ишлари доирасида, «Фарғона МЭТ» филиали таркибидаги энерготизимни ташкил қилувчи 220 кВ ли «Сокин», «Ўзгариш» ва «Фарғона» подстанцияларида маънан ва жисмонан эскирган электр қурилмаларни замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4619

 

   Жумладан, «Сокин» подстанцияда қуввати 125 МВА бўлган автотрансформаторни янги ва энергосамарадор кўрсаткичларга эга бўлган, ўтказгич қуввати 200 МВА бўлган автотрансформаторга алмаштириш ишлари бажарилди. Ўз ўрнида янги автотрансформатор микропроцессорли реле ҳимояси шкафлари билан таъминланди ва стационар автоматик ёнғин ўчириш тизими билан жиҳозланди.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/3792

 

   Шу билан бирга, подстанцияда 128 элементдан иборат янги аккумулятор батареялари 2 дона зарядловчи қурилмалари билан бирга ўрнатилди. «Сокин» подстанцияда модернизация йўналишида янги харид қилинган 110 кВ кучланишли ток трансформаторларини ўрнатиш ишлари давом эттирилди.

   «Фарғона» подстанциясида жисмонан эскирган эски русумдаги аккумулятор батареялари ўрнига янги, 108 элементдан иборат янги аккумулятор батареялари ва қувватловчи қурилмалар ўрнатилди.

   «Ўзгариш» подстанциясида, ўтказиш қуввати 250 МВА бўлган, янги ва энергосамарадор кўрсаткичларга эга 1 дона автотрансформатор қўшимча равишда ўрнатилди. Автотрансформатор учун 220 кВ, 110 кВ ва 10 кВли ячейкалар қурилди ва замонавий элегазли ўчиргичлар, ажратгичлар ҳамда ток трансформаторлари билан жиҳозланди. Шунингдек, янги автотрансформатор микропроцессорли реле ҳимояси шкафлари ҳамда стационар автоматик ёнғин ўчириш тизими билан таъминланган ҳолда ишга қўйилди.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4015

 

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йилнинг 17 сентябрь санасидаги 269-сонли қарорига асосан «Электрлаштирилган «Поп–Қўкон–Андижон» темир йўлининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвест лойиҳасига кўра, «Қўқон» таянч подстанциясининг электр таъминоти учун 220 кВли умумий узунлиги 6,1 километр (кириш, чиқиш) бўлган электр узатиш тармоғини қуриш ишлари олиб борилди. 26 дона металл таянчлар ўрнатилди ҳамда 6,1 километр узунликда сим ва ГЗТ монтажи ишлари олиб борилди.

2020 йил давомида филиалда маданият ва маърифат ишлари бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

   Жумладан: йилнинг 4 январь куни филиал ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун «Арча байрами» тадбир ўтказилди. Байрам тадбирида эртак қаҳрамонлари ўз чиқишлари ва совғалари билан болажонларга бир олам қувонч такдим этдилар.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4510

 

   Филиалда таркибида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг меҳнати ўзгача қадрли. Уларга бўлган ҳурмат ва эътибор кўриниши сифатида ҳар йили байрам тадбирлари ўтказилиб келинади. 2020 йилда ҳам «8 март — Хотин-кизлар куни» байрами муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 октябрь санасини «Ўзбек тили байрами куни» деб эълон қилиниши тўғрисидаги қарори асосида филиалда 2020 йилнинг 21 октябрь куни «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» шиори остида филиал ёш мутахассислари ўртасида байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида ўтган даврларда тилимизни ривожлантириш йўлидаги олиб борилган изланишлар, қабул қилинган қарорлар, она тилимиз ривожига ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз ҳақида давра суҳбати ўтказилди.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5093

 

   Бундан ташкари, филиалда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳамда коррупцияга қарши курашни тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбатлари, шу билан бирга «8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни» байрами муносабати билан турли тадбирар ўтказилди.

   2020 йил давомида (пандемия шароитида) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабни ошишини инобатга олган ҳолда, филиал таркибидаги мавжуд бўш ер майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ишлари ташкил этилди. Бу амалиёт, иккинчи томондан, подстанциялардаги ёрдамчи хўжаликларнинг экологик ва эстетик ҳолатига бирмунча ижобий ўзгаришлар киритишга замин яратди. Филиал ишчи-ходимлари етиштирилган мева ва турли полиз маҳсулотлари билан таъминланди.

 

    «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг 2020 йил 1 декабрь санасидаги 377-сонли буйруғи асосида «Йилнинг энг яхши...» номинацияларини аниқлаш мақсадида ўтказилган кўрик-танловда «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалининг таркибий бўлинма ва ходимлари алоҳида эътироф этилди.

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг 2020 йил 28 декабрдаги 412-сонли буйруғи асосида 5 та номинация бўйича, яъни «Йилнинг энг яхши подстанцияси», «Энг яхши диспетчерлик ходими», «Энг яхши подстанция мутахассиси», «Энг яхши реле ҳимояси ва автоматика хизмати мутахассиси», «Энг яхши электр изоляция ва юқори кучланишли синов гуруҳи мутахассиси» номинациялари бўйича филиал ходимлари тақдирландилар.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5516

2020 йил давомида эришилган ижобий натижалар самоқли бўлгани қаторида, камчиликлар ҳам йўл қўйилган. Хусусан, 4 маротаба подстанция электр қурилмаларида ва 1 маротаба электр узатиш линиясида фавқулотда ўчиш қайд этилди. Фавқулотда ўчишга сабаб бўлган таъсир омиллар тезкор аниқланиб, барча носозликлар бартараф этилди.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4516

   «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси 2021 йилда ҳам белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида «2021 йилда бажариладиган ишлар режаси»ни ишлаб чиқди.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4846

   Филиал ходимларининг ҳаракатлари замирида жамоада соғлом ва беталофат иш муҳитини яратиш, электр энергетика тармоғининг илғор жамоаси сифатида шаклланиш ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 16 сентябрь санасида тасдиқлаган ПҚ-3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида магистрал тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвест лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини ўз вақтида таъминлашга эришиш каби устивор вазифаларга қаратилган.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4937

 

   Фарғоналик энергетиклар туну кун халқимиз хизматида!

   Ғайратжон Шерматов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори

   ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ БАРҚАРОР ФАОЛИЯТИ — ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ТАЯНЧИ ҲИСОБЛАНАДИ

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

   «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ЖАМОАСИНИНГ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

   КАБЕЛЬ КАНАЛЛАРИНИНГ БЕТОН ҚОПҚОҚЛАРИ — ТЕМИР-БЕТОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

   ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ «СОКИН» ПОДСТАНЦИЯСИДА АВТОТРАНСФОРМАТОРНИ ЮҚОРИ ҚУВВАТЛИСИГА АЛМАШТИРИШ АМАЛИЁТИ ЯКУНЛАНДИ

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>