2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Сизлардан илтимос қиламан, ҳисоблагичга ҳисоб рақами керак! Ҳаммаси бир-бирига ташаяпти, унга бор, бунга деб...»
  • 22.04.2025
  • 18

Мурожаат эгаси: Баҳриев Шаҳбоз Зайнитдинович, Самарқанд вилояти.

Электрон почта: mr.bakhriev@yandex.ru

Мурожаат мазмуни: Ассалом алейкум! Сизлардан илтимос қиламан, ёрдамингиз керак!
Ҳисоблагич (счетчик рақами 023198006355), шу рақам бўйича ҳисоб рақами (лицевой счёт) керак бўлаяпти. Биронта ЭСП айтолмаяпти кимга тегишли “свет”, ҳаммаси бир-бирига ташаяпти, унга бор, бунга деб.

Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, Даштакибала ССГ, Рустам МСГ, Жавлон кўчаси, 789-уй. Шу адресда жойлашган ҳисоблагич (счётчик).

Ҳисоблагични ўрнатишганида (счётчикни установка қилганида) ҳаммаси ишлаган, лекин бир неча йилдан бери яшамаган ҳеч ким (яшамаган эди), негаки турар-жой қурилиши ҳали битмаган эди.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Шаҳбоз Зайнитдинович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан ҳисобдорлик юритмайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/34827  

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Quyi tashkilotlar https://het.uz/oz/lists/view/7

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati