2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Магистрал электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 18.04.2025
  • 25

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, магистрал электр тармоқлари филиалларида электр узатиш тармоқлари назорат кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилади.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг вилоят ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида олиб борган жорий таъмирлаш ишлари акс этган.

Мутахассислар камчиликларни бартараф этиб, тармоққа қўшимча шунт ва тебранишни сўндиргичлар ўрнатишди. Шунингдек, металл конструкцияли таянч устунларни мустаҳкамлаш, шикастланган тармоқ элементлари алмаштириш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текшириш каби ишларни бажаришди.

 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati