Лойиҳани амалга оширишга ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси лойиҳаларининг 2023–2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастури ишлаб чиқилган эди ва дастурга мувофиқ 220 кВ кучланишли «Зафаробод» рақамли подстанцияси ҳамда 2х220 кВ кучланишли — Сирдарё иссиқлик электр станциясидан "Зафаробод” подстанциясигача электр узатиш тармоғи қурилиши лойиҳаси муваффақиятли якунланди.
Лойиҳадан кўзланган мақсадга эришилди: Жиззах вилоятида қурилиши режалаштирилаётган йирик корхоналарни ҳамда аҳолини ишончли электр энергияси билан таъминлаш, шу билан бирга, магистрал электр узатиш тармоқларини янада ривожлантириш.
Лойиҳанинг умумий қиймати: 59,4 млн.доллl. У Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан молиялаштирилди.
Барчамизга маълумки, энергетика соҳасига, жумладан электр энергетика тармоғига янги технологиялар, инновацион ишланмалар, қолаверса, халқаро тажриба кириб келмоқда. Мамлакатимиздаги биринчи рақамли «Зафаробод» подстанцияси Жиззах вилоятида қурилиб, фойдаланишга топширилган.
⚡️ Лойиҳа доирасида ҳар бирининг қуввати 250 МВА бўлган 2 та (умумий қуввати 500 мегаволт•ампер) автотрансформатор ўрнатилиб, айни пайтда техник-муҳандислик синовдан ўтказилган замонавий электр қурилмалари барқарор фаолият юритмоқда.
⚡️ Ўзбекистондаги биринчи рақамли — 220 кВ кучланишли «Зафаробод» подстанцияси — uzbekistonmet.uz
⇒ Қўшимча маълумотлар:
▶️ 22.10.2019 — ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТИ БАНКИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ / Батафсил
▶️ 07.04.2020 — «ЎЗБEКИСТОН МЭТ» АЖ ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ / Батафсил
▶️ 09.04.2021 — Жиззах вилоятида янги, замонавий ва рақамли бошқарув тизимига эга 220 кВ кучланишли «Зафаробод» подстанцияси қурилади / Батафсил
▶️ 13.04.2021 — «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ОТБ иштирокида қурилаётган янги 220 кВли рақамли «Зафаробод» нимстанциясини қуриш бўйича танлов эълон қилади / Батафсил
▶️ 28.10.2021 — Энергетика вазирлиги: Ўзбекистонда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция қурилади / Батафсил
▶️ 28.08.2024 — Дадажон ИСАҚУЛОВ:“Ўзбекистон «Яшил» энергетика соҳасида Марказий Осиё давлатлари орасида етакчи” / Батафсил
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати