2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ONLINE: Айни пайтда Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов туман (шаҳар) прокурорлари учун ташкил этилган ўқув-амалий семинарда маъруза ўқимоқда
  • 03.04.2025
  • 88

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси, МДҲ давлатларида хизмат кўрсатган энергетик Дадажон Айнақулович Исақулов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқуруви академиясида ташкил этилган Туман (шаҳар) прокурорлари учун жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш, энергетик хавфсизликни таъминлашдаги долзарб ислоҳотларнинг жойларжа ижросини самарали ташкил этиш бўйича ўқув-амалий семинарда «Юқори кучланишли электр тармоқларида амалга оширилаётган ишлар, тизимдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар» номли мавзу маърузаси билан иштирок этмоқда.

⚡️ Ўқув семинари тингловчиларига ҳавола этилаётган маъруза матни ва тақдимот слайдларида Ўзбекистон энергетика тизими, хусусан электр энергетика тармоғида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу билан бирга, юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда бажарилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига оид ахборот мужассам.

Дадажон Айнақулович ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилотда олиб борилаётган ишлар хусусида қисқача таништирув ахбороти тақдим этганидан сўнг энергетика соҳасидаги улкан ютуқлар баробарида мавжуд муаммоларнинг ечимига оид таҳлиллар билан бўлишмоқда.

↘️ Батафсил 

Веб-саҳифа ♦ Facebook ♦ Instagram 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати