⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан электр узатиш тармоқларида назорат кўрикларини ўтказиш давом эттирилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг вилоят ҳудудидан ўтувчи 500 кВли электр тармоқларида ўтказган кундузги ва кечки назорат кўриги акс этган.
Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
⚡️ Мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш, шикастланган тармоқ элементлари алмаштириш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текшириш каби амалиётлар билан банд.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati