2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ҳозирда ёғоч столба 45 градусга оғиб қолган ва шамол бўлган вақтда ағдарилиб кетиши 90% аниқ, маҳалладаги барча уйларда ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин...»
  • 24.03.2025
  • 9

Мурожаат эгаси: Қодиров Азизбой Собиржонович, Қўштепа тумани.

Электрон почта: azizbek1571@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Фарғона вилояти Қўштепа тумани электр тармоқларига мурожаатим шундан иборатки, Қўштепа тумани Каттаболтакўл қишлоғи, Ёшлик кўчаси 234-уй ёнидаги маҳаллада ёғоч столбаларни бетон столбага алмаштириш бўйича 2 йилдан буён мурожаат йўллаб келаман. Лекин натижа йўқ. Доим келиб қуруқ ваъда билан туман электр тармоқлари ходимлари алдаб кетишмоқда. Ҳозирда ёғоч столба 45 градусга оғиб қолган ва шамол бўлган вақтда ағдарилиб кетиши 90% аниқ, маҳалладаги барча уйларда ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ушбу масалани ижобий ҳал қилишда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Азизбой Собиржонович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш билан шуғулланиб, юридик истеъмолчилар билан ҳисоблагичлар бўйича ҳисобдорлик юритмайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/34827  

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Quyi tashkilotlar https://het.uz/oz/lists/view/7

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati