#24_соатли_навбатчилик_асосида
⚡️ Аввал хабар берганимиздек, магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан электр узатиш тармоқларини назорат кўригидан ўтказиш давом эттирилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг вилоят ҳудудидан ўтувчи 220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоқларида ўтказган кундузги ва кечки назорат кўриги акс этган.
Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
⚡️ Мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш, шикастланган тармоқ элементлари алмаштириш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текшириш каби амалиётлар билан банд.
https://t.me/minenergy_uz/15497
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати