“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимида ёшлар сиёсати борасида бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Юртизмизда 21 март — Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланаётгани муносабати билан “Навоий МЭТ” филиали Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари томондан ишчи-ходимлари ўртасида спорт ўйинлари мусобақаси ҳамда сумалак байрам дастурхони ташкил этилди.
⚡️ Спортнинг шашка, шахмат, мини футбол турларидан 1, 2, 3-ўринлар учун баҳс олиб борилди. Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир давомида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
✍️ Фарҳод Собиров, “Навоий МЭТ” филиали Ёшлар етакчиси
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati