⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Реле ҳимояси ва автоматика бўлими “ACWA Sirdaryo” подстанцияси 2- тоифали муҳандиси лавозими.
❗️ТАЛАБЛАР:
♦ Маълумоти: олий маълумотли;
♦ Иш тажрибаси: Энергетика тизимида камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши, муҳандис-РҲА ва АҚА қурилмаларини эксплуатация қилиш мухандиси лавозимларида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак;
♦ Тилларни билиши: давлат тили ва рус тили мукаммал, инглиз тили қисман билиши зарур;
♦ Қўшимча талаблар: “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”ни, “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни, “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”ни, “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим.
♦ “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”га асосан IV гуруҳга эга бўлиши керак.
♦ 6–500 кВ кучланишли электр ускуналарининг РҲА ва АҚА қурилмаларида амалий иш тажрибасига эга бўлиш, ушбу қурилмаларда мустақил ишлай олиш, яъни бажариладиган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини режалаштириш, қабул қилиш ва бошқариш, подстанциядаги РҲА ва АҚА қурилмаларининг ишлаш принципини ва конструктив қисмини билиш ва эксплуатацияда қўллай олиши лозим;
♦ Янги ишга туширилаётган энергетика тизим объектларининг ишчи лойиҳаларини РҲА ва АҚА қисми билан мустақил ишлай олиш.
♦ 6–500 кВ кучланишли электр ускуналарининг РҲА ва АҚА қурилмаларида эксплуатация ишларини назорат қилиш, бажариладиган жорий ва мукаммал таъмир ишларини ҳажмини аниқлаш, билиш ва тажрибада қўллай олиши керак.
♦ Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office (Excel, Word, Power Point) дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим.
⇒ Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Сирдарё вилояти “АСВА Сирдарё” подстанциясида хоналар, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати