2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ваҳоланки, масъулияти чекланган жамиятимиз 2024 йил декабрь ойида ўз фаолиятини тўлиқ юритмаган, бу эса бизда электр ҳисоблагич ҳисоблаган актив/реактив маълумотлари тўғри ҳисоблаганлигига шубҳа уйғотди...»
  • 11.03.2025
  • 49

Мурожаат эгаси: Мўминов Элдор Илҳомович, «Next construction» масъулияти чекланган жамияти вакили.

Электрон почта: nextgroup.sam@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «Next construction» масъулияти чекланган жамияти, Сизга ушбу оркали шуни маълум киладики, Жамиятимизнинг 344483-сонли электр энергияси ташкилоти билан тузилган шартномаси мавжуд. МЧЖнинг 2024 йил 5 ноябрдаги 5/11-сонли хатига асосан 2024 йил 21 ноябрда «ҲЭТ» АЖ «Энергосавдо» филиали Самарқанд бўлинмаси ходимлари томонидан далолатнома тузилиб, унга кўра масъулияти чекланган жамиятимизга тегишли СЕ308 №012410149507133-сонли электр ҳисоблагич ечиб олиниб, ўрнига янги — замонавий АСКУ7 ва КАС тизимларига мос келувчи ТЕ73 SG-1-0 №115210175620-сонли электр ҳисоблагичга алмаштирилиб ўрнатилди.

Масъулияти чекланган жамиятимиз томонидан ўрнатилган ТЕ73 SG-1-0 №115210175620-сонли электр ҳисоблагичда ишлатилган ва ҳисобланган электр энергияси бўйича ҳисобот топширганмизда, яъни 2024 йил 21 ноябрдан 2024 йил 25 декабрга қадар жами 12900 кВт ишлатилганлиги маълум бўлди. Ваҳоланки, масъулияти чекланган жамиятимиз 2024 йил декабрь ойида ўз фаолиятини тўлиқ юритмаган, бу эса бизда электр ҳисоблагич ҳисоблаган актив/реактив маълумотлари тўғри ҳисоблаганлигига шубҳа уйғотди. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Челак ЭСП бўлимига бориб, ушбу ҳисоблагич бўйича ҳисобланган кунлик актив ва реактив маълумотларини олиш учун оғзаки мурожаат қилганмизда, фақатгина актив маълумотларини олишимизни ва реактив маълумотларини ололмаслигимизни айтишди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан масъулияти чекланган жамиятимизга ўрнатилган ТЕ73 SG-1-0 №115210175620-сонли электр ҳисоблагичда 2024 йил 21 ноябрдан 2024 йил 25 декабрга қадар ишлатилган электр энергияси бўйича ҳисобланган актив ва реактив маълумотлар мослигини текшириб кўришимиз мақсадида, ушбу даврлар бўйича электр ҳисоблагичдаги ҳисобланган кунлик актив ва реактив маълумотларини олишимизда амалий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Элдор Илҳомович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш билан шуғулланиб, юридик истеъмолчилар билан ҳисоблагичлар бўйича ҳисобдорлик юритмайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/34363

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Quyi tashkilotlar https://het.uz/oz/lists/view/7

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati