⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Ички аудит хизмати аудитори.
❗️ТАЛАБЛАР:
1️⃣ Олий маълумотга эга бўлиши (диплом мутахассислиги бўйича: молия ва кредит, бухгалтерия ҳисоб);
2️⃣ Йирик давлат корхонаси фаолият юритаётган соҳада ички аудит, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи билан боғлиқ бир ёки бир нечта бўлимларда ёки ташқи аудитор лавозимида камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиши. Номзод аудиторлик фаолияти соҳасида камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
3️⃣ Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлар бўйича тушунчага эга бўлиши;
4️⃣ Таваккалчиликка асосланган ички аудит тамойилларига эга бўлиши;
5️⃣ Хизмат сафарларига тайёр бўлиши;
6️⃣ Комплаенс-таваккалчиликни бошқариш назариясини билиши;
7️⃣ “Катта тўртлик” халқаро аудит-консалтинг компанияларида иш тажрибасига эга бўлиши устунлик беради.
⇒ Шу билан бирга, “ACCA”, “CFA”, “CPA” “CIA”, “CIPA”, “DipIFR”, “CRM” ёки “FRM” сертификатига эга бўлган номзодларга Комиссия томонидан устунлик тақдим этилиши мумкин.
⇒ Номзоддан қуйидагилар талаб этилади (лавозим вазифа-мажбуриятлари):
♦ ички аудит хизматининг Кузатув кенгаши олдидаги ҳисобдорлиги ҳамда ижро этувчи органдан мустақиллигини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш;
♦ бир ой муддатда амалдаги халқаро стандартларга мувофиқ таваккалчиликка асосланган ички аудитга ўтиш режасини ишлаб чиқиш ва Кузатув кенгашига тақдим этиш;
♦ корхона фаолиятидаги манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, манфаатлар тўқнашувини минималлаштириш учун ички ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
♦ таваккалчиликни бошқариш ва комплаенс бўлимлари ҳамда бошқа таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
♦ акциядорлар билан биргаликда хос бизнес жараёнларни ва рискларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш;
♦ самарали ички назоратни ташкил этиш бўйича раҳбариятга маслаҳат бериш.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-15
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати