2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Хотин-қизлар
Аёл — гўзаллик ва матонат тимсоли
  • 07.03.2025
  • 50

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами ҳар йил мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиши — назокатли опа-сингилларимизга бўлган алоҳида эътибор ва ҳурмат белгиси, аслида.

⚡️“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалида ҳам қадрли аёлларимизга, азиз опа-сингилларимизга, мунис онахонларимизга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини янада яхшилашда аёлларнинг ўрни беқиёс эканлиги эътироф этилди.

Тадбир доирасида Филиалимизнинг мунис аёлларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан барча хотин-қизлар эсдалик совғалари тақдим этилди. Ишчи-ходимларимиз томонидан айтилган шеърлар ҳамда табрик сўзлари байрамга ўзгача файз ва шукуҳ бахш этди.

✍️ Махмут Пардаев, “Самарқанд МЭТ” филиали директори
 

FacebookInstagram  ♦ YouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати