2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Прокуратура Департаменти: Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди
  • 04.03.2025
  • 91

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро А.А. ва Ж.И. ўзларига тегишли нотурар бино ва яшаш хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ ва электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 365,2 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Избоскан тумани ва Хонобод шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТлар А.И. ва У.Т. нотурар бино ва дам олиш масканларида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 688,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: https://t.me/Department_uz/9434 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati