2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
Жонли видеоалоқа орқали номзодлар билан суҳбат ўтказилди!
  • 25.02.2025
  • 46

Бугун, 2025 йил 25 февраль куни соат 15:00 дан 17:00 гача «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди:

▶️ Электр энергиясини узатиш ҳамда ҳисобга олиш гуруҳига мутахассис лавозимлари.

1️⃣ «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали учун;
2️⃣ «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали учун.

❗️Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга  тавсиялар.

⇒ Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.

 Онлайн резюме 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати