2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 25.02.2025
  • 62

⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️  Электр тармоқларига уланиш шуъбаси мутахассиси (220–500 кВ кучланишли магистрал электр тармоқларига уланиш бўйича лойиҳаларни келишиш) лавозими.

❗️Талаблари:

1️⃣ Электр тармоқлари ва тизимларида фаолият юритган олий маълумотли муҳандис-электрик;

2️⃣ Электр энергетика соҳасида камида 5 йиллик лойиҳалаш муҳандислиги лавозимларида иш стажига эга бўлиши (талабгорларнинг магистрал электр тармоқларини лойиҳалаш ташкилотлари ёки  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимида, айниқса ишлаб чиқариш техник хизматидаги иш стажига эга бўлиши қўшимча устунлик бериши мумкин);

3️⃣ Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги электр тармоқларига уланиш ва уларни лойиҳалаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳамда норматив-техник ҳужжатлари, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари, Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари, Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари, Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари тегишли Қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда Санитария нормалари ва қоидаларини зарур даражада билиши;

4️⃣ 220–500 кВ кучланишли магистраль электр тармоқларининг схемалари билан ишлай олиши, электр тармоқлари ва подстанцияларини қурилишини лойиҳалаштириш ҳамда уларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник қонунчилик ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш, аниқланган кўрсаткичларга мувофиқ хулоса бериш кўникмаларига эга бўлиши;

5️⃣ Edo.ijro.uz ижро интизоми идоралараро ҳужжат айланиш тизими, Microsoft Word, Excel va Power Point дастурларида профессионал даражада, Аутосад дастурида фойдаланувчи даражасида ишлай олиши, тегишли ҳисоботларни шакллантиришнинг амалий кўникмаларига эга бўлиши;

6️⃣ Маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, жамоа билан ва ўз устида муттасил ишлаш кўникмаларига эга бўлиши, одоб-ахлоқ нормаларига риоя этиши;

7️⃣ Давлат ва рус тилини мукаммал билиши талаб этилади. Инглиз тиллини билиши номзодларга қўшимча устунлик бериши мумкин.

ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ (маълумот ўрнида):

1️⃣ 220–500 кВ кучланишли магистраль электр тармоқларига уланиш юзасидан фойдаланувчилар билан ёзишмаларни олиб бориш, электр тармоқлари ва подстанциялар қурилишини лойиҳалаштириш ва уларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳамда норматив-техник қонунчилик ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш ва бу бўйича хулосани тегишли бўлим ва хизматлар билан келишиш, раҳбарият орқали тасдиқлатиш;

2️⃣ Келишилган лойиҳаларнинг ягона электрон базасини юритиб бориш;

3️⃣ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар даражасидаги топшириқ ва вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

4️⃣ 220–500 кВ кучланишли магистрал электр тармоқларига уланиш юзасидан юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш;

5️⃣ Лавозим йўриқномасига асосан мутасадди бўлим ва хизматлар билан маълумот алмашиб бориш ва бошқа вазифалар.

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида

❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-66-15

Онлайн резюме

kadr_nes@uzbekistonmet.uzinfo@uzbekistonmet.uz

⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati