«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ягона акциядорининг 15-сон қарори, 2025 йил 14 февраль санаси, Тошкент шаҳри
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) томонидан чиқарилган ва жойлаштирилган акциялар 51 133 887 615 (эллик бир миллиард бир юз ўттиз уч миллион саккиз юз саксон етти минг олти юз беш) донани ташкил этади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-283-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги - Жамиятнинг Ягона акциядори ҳисобланади.