Ушбу дақиқаларда Белоруссия Республикаси Минск шаҳридан ташриф буюрган «Энергокомплекс» компанияси мутахассислари иштирокида “Кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва амалиётда қўллаш жараёнида инновацион ишланмалар” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
⚡️ Инновацион ишланмалар билан такомиллаштирилган янги турдаги кабель тизимлари ва кабель арматуралари ҳамда улардан рақамлаштирилган подстанцияларни қуриш ва эксплуатация қилишда самарали фойдаланиш мавзуси — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ташкил этилган навбатдаги семинарнинг муҳокамалар маркасида.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati