Жорий йил 14 февраль куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.
Унда, “Ҳудудий электр тармоқлари” ва «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятлари Самарқанд вилояти ҳамда туманлар ва шаҳарлар филиаллари ходимлари, шунингдек, бошқа масъуллар иштирок этди.
Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда гумонланган 7 нафар ходими процессуал тартибда ушланган.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида соҳадаги коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида таъминот корхоналари раҳбарларига соҳада кескин ўзгаришлар қилиш, ижро ва меҳнат интизомини қатъий таъминлаш, айниқса, ходимлар ўртасида профилактика чораларини янада кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/14997
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati