⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари акс этган.
Шу билан бирга, мутахассислар томонидан юқори кучланишли подстанция трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткисчлари назоратга олинган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати