2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 10.02.2025
  • 46

⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️ Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳига Гендер тенглиги масалалари бўйича мутахассис.

❗️ТАЛАБЛАР: Социология, менежмент, давлат сиёсати ёки бошқа тегишли соҳаларда олий маълумотли.

♦ Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва халқаро лойиҳалар соҳасида камида 1 йил иш тажрибаси;
♦ Халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, ОТБ ёки ЕТТБ) томонидан молиялаштирилган лойиҳаларда тажриба;
♦ Гендер тадқиқотлари, амалиётлари, таҳлиллари ва гендер тенглиги масалаларини ҳисобга олиш воситалари соҳасидаги кўникмалар.
♦ Ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши шарт.

♦ Гендер тенглигига оид фаолият билан боғлиқ донор агентликлар, халқаро молия институтлари ёки хорижий ҳукумат молия институтлари томонидан қўллаб-қувватланган ҳар қандай лойиҳаларда номзоднинг бевосита иштироки, билим-тажрибаси суҳбат давомида устунлик бериши мумкин.

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида

❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-66-15, 71-236-62-27

Онлайн резюме

kadr_nes@uzbekistonmet.uzinfo@uzbekistonmet.uz

⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

‖  FacebookИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati